Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда учар ликопча кўринишидаги парвоз қурилмаси прототипи тақдим қилинди
Хитойнинг Тяньцзин шаҳрида ўтган China Helicopter Exposition 2019 кўргазмасида учар ликопчани эслатиб юборувчи парвоз қурилмаси прототипи тақдим қилинди.

“Супербуюк оқ акула” деб номланган ушбу қурилманинг илк парвози 2020 йилда Airshow China 2020 халқаро аэрокосмик кўргазмасида амалга оширилади. Бу ҳақда Global Times нашри ёзмоқда.
Таъкидланишича, парвоз қурилмасининг вертикал учиш учун мўлжалланган асосий ротори 5 метр диаметрга эга. Қурилма ўз ичига 2 кишини сиғдира олади ва 650 км/соат тезлик билан уча олади.
Бироқ мутахассислар жанговар вертолёт каби таснифланаётган ушбу қурилманинг истиқболига шубҳа билан қарашмоқда, чунки аввал учар ликопчага ўхшаш парвоз қурилмаларини яратиш бўйича тажрибалар муваффақиятсизликка учраган.
Мавзуга оид
21:17 / 07.06.2026
Хитой дунёдаги энг йирик астрономия марказини қуришни режалаштирмоқда
08:04 / 06.06.2026
Сунъий йўлдошлар Хитойнинг ноодатий сувости кемасини аниқлади
08:35 / 05.06.2026
Ўзбекистонда Хитойнинг янги интернет провайдер зоналари пайдо бўлади
08:22 / 05.06.2026