Жаҳон | 09:00 / 13.10.2019
15302
2 дақиқада ўқилади

Курдлар Туркиянинг 75 ҳарбийсини ўлдиришганини таъкидлашмоқда 

Фото: AP Photo/Lefteris Pitarakis

“Сурия демократик кучлари” Суриянинг Рас ал-Айн шаҳрида турк армиясига зарба бериши натижасида 75 нафар турк ҳарбийси ҳалок бўлган, 7 та танк йўқ қилинган. Бу ҳақда Firat курд ахборот агентлиги хабар берди. 

Маълум қилинишича, яна 19 ҳарбий жароҳат олган. 

12 октябрда Туркия мудофаа вазирлиги стратегик аҳамиятдаги Рас ал-Айн шаҳри Туркия қуролли кучлари ва “Сурия озод армияси” томонидан назорат остига олинганини маълум қилган.    

Al Jazeera телеканалининг хабар беришича, Туркия қўшинларининг кейинги мақсади Раққа вилоятидаги Талл-Обод шаҳри ҳисобланиб, у учун 4-кун жанглар кетмоқда. Туркия армияси ва “Сурия озод армияси” шаҳарни қуршаб олишга ҳаракат қилмоқда. Уларнинг назоратига шаҳар атрофидаги 25 та аҳоли пункти ўтган. Бироқ шаҳарнинг штурм қилиниши катта йўқотишлар бўлиши мумкинлиги хавотири сабабли қолдирилмоқда. Турк учувчилари шаҳар устидан тинч аҳоли шаҳарни тарк этишга, курд отрядлари эса қуролни ташлашга чақирилган варақалар сочмоқда.

SANA ахборот агентлигининг хабар беришича, турк авиацияси зарбалари оқибатида курд мухторияти маъмурий маркази жойлашган Қамишли шаҳридаги электр станция ишдан чиққан. 

Мавзуга оид