Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда Ўзбекистонда 2011 йил мартигача берилган ҳайдовчилик гувоҳномалари тан олинадиган бўлди
Ўзбекистон ва Россия Ўзбекистонда 2011 йил 28 мартигача берилган ҳайдовчилик гувоҳномалари Россия Федерацияси ҳудудида тан олиниши бўйича келишувга келди.
Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги бош консуллиги Россия ички ишлар вазирлигининг Свердловск вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармасига иқтибос келтирган ҳолда шуни маълум қиладики, Ўзбекистонда 2011 йил 28 мартигача берилган ва амал қилиш муддати кўрсатилмаган ҳайдовчилик гувоҳномалари Россия Федерацияси ҳудудида Йўл ҳаракати тўғрисидаги Вена конвенциясининг 41-43-моддалари ва 6, 7-иловаларига кўра тан олинади.
Бош консулхона Ўзбекистон фуқароларининг мазкур масала бўйича кўплаб мурожаатларига биноан ушбу масалани Россия томони билан биргаликда ҳал қилган.
Мавзуга оид
10:35 / 04.07.2026
Россияда сафарбар этилганлар учун тиббий кўрик тартиби ўзгариши мумкин
09:50 / 04.07.2026
Сумидаги ҳужумда беш ёшли қизалоқ ва онаси ҳалок бўлди
21:48 / 03.07.2026
Украина Россияни тинчликка мажбурлаш операциясини бошлади - NYT
21:11 / 03.07.2026