Жамият | 21:40 / 14.10.2019
11279
1 дақиқада ўқилади

«Тошкент-Ўш» автомобиль йўлида Mercedes-Benz юк машинаси ёниб кетди

14 октябрь куни соат тахминан 15:10 ларда «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг Оҳангарон туманидан ўтган 158-километрида юк машинаси ёниб кетди (видео). Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Маълумотларга кўра, давлат рақами 01 423 GGA бўлган Mercedes-Benz русумли юк машинаси ёмғирли об-ҳаво шароитида рул бошқарувини эплай олмай, йўлни ажратувчи бетон тўсиққа бориб урилган. Зарб натижасида келиб чиққан ёнғин сабабли юк машинаси ёниб кетган.

«Юк машинаси бошқарувида бўлган ҳайдовчи 1988 йилда туғилган фуқаро К.Э соғ-саломат. ЙТҲдан тан жароҳати олганлар йўқ», дейилади хабарда.

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ҳайдовчиларга мурожаат қилиб, куз-қиш ёғингарчилик мавсумида, тезликни оширмасликларини ва йўл қоидаларига амал қилишларини сўради.

 

Мавзуга оид