Ўзбекистон | 08:25 / 15.10.2019
2659
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Қозоғистонга боради

Ўзбекистон делегацияси бўлажак «Корея Республикаси – Марказий Осиё» ҳамкорлик форумида иштирок этади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, мамлакат ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 2019 йилнинг 16 октябрь куни «Корея Республикаси – Марказий Осиё» 12-ҳамкорлик форумида қатнашади.

Нур-Султон шаҳрида (Қозоғистон) бўлиб ўтадиган Форум доирасида Ўзбекистон делегацияси икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.

Бундан олдин, Абдулазиз Комилов Бокуда Петер Сиярто билан учрашганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид