Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италия Туркияга қурол етказиб бериш бўйича амалдаги шартномаларни қайта кўриб чиқади
Италия Туркияга қурол етказиб бериш бўйича амалдаги шартномаларни текширувдан ўтказади. Бу ҳақда Италия ташқи ишлар вазири Луижи Ди Майо маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Италия Анқарага қурол етказиб бериш бўйича мавжуд шартномаларни тўхтатишга тайёр.
Ди Майонинг таъкидлашича, Италия Туркиянинг бир томонлама ва "оқлаб бўлмас" ҳаракатларини қоралайди.
"Мен амалдаги шартномаларни текширувдан ўтказиш тўғрисида фармойиш бердим", - деди у.
Эслатиб ўтамиз, 9 октябрь куни Туркия қуролли кучлари курд қуролли тузилмаларини сиқиб чиқариш учун Сурия шимоли-шарқида "Тинчлик булоғи" операциясини бошлади.
Мавзуга оид
20:51
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
17:32
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
10:10 / 18.06.2026
Ўзбекистонлик шифокорлар Италияда 5 минг еврогача маош олиши мумкин
18:17 / 15.06.2026