Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пекин АҚШ билан савдо келишувининг биринчи қисми бўйича муросага эришилганини маълум қилди
Фото: REUTERS
Хитой ва АҚШ савдо музокараларининг сўнгги босқичи натижаларига кўра билан савдо келишувининг биринчи қисми бўйича муросага эришди. Бу ҳақда Хитой ТИВ вакили Гэн Шуан маълум қилди.
АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо музокараларининг навбатдаги босқичи ўтган пайшанба ва жума кунлари бўлиб ўтди. Музокаралар якунига кўра АҚШ маъмурияти Хитой маҳсулотларига 15 октябрдан бож киритилишини ортга суришга қарор қилди.
АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо келишувининг биринчи қисми Чилида бўлиб ўтадиган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамжамияти саммитида имзоланиши мумкинлигини айтди.
Қўшма Штатлар молия вазири Стивен Мнучин эса келишув интеллектуал мулк, молиявий хизматлар, АҚШ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш масалаларини қамраб олишини билдирди.
Мавзуга оид
23:12 / 21.04.2026
Трамп: Эрон билан сулҳ узайтирилмайди, ҳаво зарбалари қайта бошланади
10:45 / 21.04.2026
Трамп Эрон билан янги келишувга умид қилмоқда
08:49 / 21.04.2026
Оқ уйда янги кадрлар инқирози: яна бир вазир истеъфога чиқди
23:37 / 20.04.2026