Жамият | 19:15 / 17.10.2019
5519
2 дақиқада ўқилади

Андижон МИБ томонидан жорий йилда 924 миллиард сўм қарздорлик ундирилган

16 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармасида оммавий ахборот воситалари вакиллари билан  9 ойлик фаолият якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

“Вилоятда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари вакиллари билан анжуман ўтказишдан мақсад, соҳадаги янгилик ва ўзгаришларни аҳолига етказиш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқий маданиятини мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорликни кучайтиришдир”,– дейди вилоят бошқарма бошлиғи ўринбсари Ҳ. Масаитов.  

Брифингда 2019 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида Андижон вилоят МИБ томонидан энергия ресурслари, сув истеъмоли ва қаттиқ маиший чиқиндилар соҳасида 924,6 млрд сўм, шундан табиий газ 333,7 млрд, электр энергияси 552,9 млрд, ичимлик  суви таъминоти учун 29,3 млрд сўм ва маиший чиқиндилардан тозалаш хизматлари учун 8,7 млрд сўм ундирилган. Ўтган 2018 йилнинг 9 ойида эса бу кўрсаткич 650,7 млрд сўмни ташкил қилган бўлиб, жорий йилнинг шу даврига нисбатан 273 млрд сўм кўп ундирилганлиги таъкидлаб ўтилди.

 Брифингда иштирок этган оммавий ахборот воситалари вакиллари  соҳа бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб олдилар.

    Сарварбек Назаров, Андижон   

Мавзуга оид