Дилшод Ахатов Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Янги Зeландия элчиси билан учрашди
2019 йилнинг 17 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Янги Зеландиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Иэн Александр Ҳилл билан учрашди.
Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Янги Зеландия муносабатларининг истиқболлари муҳокама қилинди, ўзаро ҳамкорликни сифат жиҳатдан юқори даражага кўтариш учун янги йўналишларни биргаликда излашга икки томон ҳам тайёрлиги тасдиқланди.
Савдо айланмаси ҳажмларини ошириш, қишлоқ хўжалиги, муқобил электр энергетика, туризм, таълим, ахборот-коммуникация технологиялари ва илмий тадқиқотлар соҳаларида қўшма инвестиция лойиҳаларини рўёбга чиқариш механизмларининг амалий жиҳатлари тўғрисида фикр алмашилди.
Суҳбатда халқаро ташкилот ва тузилмалар, жумладан БМТ доирасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Ўзбекистонда дипломатик миссиясини якунлаётгани муносабати билан элчига мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирилди.
Иэн Александр Ҳилл ўз навбатида Ўзбекистондаги фаолияти доимий равишда қўллаб-қуватлангани учун миннатдорчилик изҳор этди.
Мавзуга оид
15:10 / 02.11.2024
Ўзбекистоннинг янги элчиси Покистон президентига ишонч ёрлиқларини топширди
12:30 / 02.11.2024
Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси дипломатик миссиясини якунлаяпти
07:30 / 28.10.2024
Ўзбекистоннинг Афғонистондаги элчиси тайинланди
08:10 / 10.10.2024