Ўзбекистон | 12:21 / 18.10.2019
12491
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Самарқанд вилоятидаги Кичик Саноат Зоналари – бизнесингиз учун қулай имконият!

Сиз тадбиркорлик фаолиятини бошлашингиз учун 2022 йил 1 июлгача ер ва мол мулк солиқларидан озод этилган, узлуксиз электр энергияси, газ, сув ва оқова сув тармоқлари ҳамда йўл созланмалари билан таъминланган, қолаверса, қулай инфратузилмага эга ер майдонлари ва бино иншоотлари мавжуд бўлган Самарқанд вилоятидаги Кичик Саноат Зоналари бизнесингизни амалга ошириш учун энг қулай имконият ҳисобланади!

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги «Иқтисодий ривожланиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5621-сон Фармонига мувофиқ Кичик Саноат Зоналари иштирокчилари учун:

- ўз маблағлари ҳисобига қурилган бинолар ва иншоотлар (ёки уларнинг қисмлари)га мулк ҳуқуқини белгиланган тартибда расмийлаштириш;

- реконструкция қилиш ёки капитал таъмирлашни ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширган тақдирда, бироқ Кичик Саноат Зонаси иштирокчиси мақомини олган кундан бошлаб камида 3 йил муддат ўтгандан кейин, бинолар ва иншоотлар (ёки уларнинг қисмлари)ни хусусийлаштириш;

- инвестиция ва бошқа ижтимоий мажбуриятларни тўлиқ бажарган тақдирда, бироқ Кичик Саноат Зонаси иштирокчиси мақомини олган давридан бошлаб камида 5 йил муддат ўтгандан кейин, ўзларига берилган бинолар ва иншоотлар (ёки уларнинг қисмлари)ни хусусийлаштиришингиз мумкин.

Қуйида вилоятимиздаги Кичик Саноат Зоналаридаги бўш ер майдонлари ҳақида маълумот берамиз:

Каттақўрғон шаҳри (Ингичка қўрғони) да 2,0 гектар, Нарпай тумани (“Тепа” маҳалласи) да 5,96 гектар ҳамда собиқ (Зирабулоқ МТП) да
0,30 гектар, Булунғур туманида собиқ (Килдон АЖ) да 4,90 гектар, Қўшработ туманида (Қўшработ МТП) да 1,1 гектар, Нуробод тумани (Нуробод МТП) да 0,30 гектар, Пахтачи тумани собиқ (Тошкенжаев пахта қабул қилиш пункти) да 3,0 гектар, Оқдарё тумани “Бошдархон” маҳалласида 1,05 гектар ва Пастдарғом тумани (Пастдарғом МТП) 1,05 гектар ва Каттақўрғон тумани Каттақўрғон пахта тозалаш АЖ га қарашли собиқ (Каттаминг ипакчилик мажмуаси) да 3,0 гектар.

Биринчи навбатда Кичик Саноат Зоналари ҳудудларида инвестиция лойиҳаларини жойлаштиришда, республиканинг мавжуд минерал хом ашё базасидан фойдаланган ҳолда импорт ўрнини босадиган, инновацион, юқори технологияларга асосланган, экспортбоп, рақобатбардош юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга эътибор қаратилади.

Бундан ташқари, КСЗ дирекцияси жамоаси томонидан қўшимча тарзда бошқариб келинаётган “Ҳудудларни иқтисодий ривожлантиришга кўмаклашиш маркази Самарқанд вилоят бўлими” томонидан тадбиркорликка қизиқувчи, тадбиркорликни бошлаш арафасида турган ҳамда тадбиркорликни бошлаган, лекин маҳсулотини сота олмаётган фуқароларимиз, ёшларимиз ва тадбиркорларимиз учун бепул маслаҳатларимизни ҳамда жойига чиққан ҳолда амалий ёрдамларимизни берамиз.

Боғланиш учун хизмат телефонлари ва телеграмм мессенжерлари; (98)100-09-81, (98)200-09-81 Самарқанд вилоят кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид