Жаҳон | 01:05 / 21.10.2019
11365
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ҳарбий кемалари жанговар лазер билан қуроллантирилади

АҚШ ҳарбий кемалари жанговар лазер билан қуроллана бошлайди. The Drive нашрининг хабар беришича, Northrop Grumman компанияси томонидан ишлаб чиқилган лазер қуввати 150 кВтни ташкил қилади. У USS Portland десант кемасига ўрнатилади.

Фото: www.navy.mil

Шу муносабат била Solid State Laser (SSL-TM) деб номланган қурилма Сан-Диегодаги базага етказилган. Қурол 3 кмгача масофадаги кичик жанговар катерлар ва дронларни йўқ қила олади. 

Янги қурол десант кемасида денгиз синовидан ўтказилади. 

ОАВ маълумотларига кўра, АҚШда H-60 вертолётини ҳам лазер билан қуроллантириш режаси мавжуд.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид