Жаҳон | 09:33 / 21.10.2019
11575
1 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг қадимги марварид Абу-Дабида намойиш қилинади

Фото: AFP

Дунёдаги энг қадимги марварид БАА Лувр музейида ўтадиган “Ҳашаматнинг ўн минг йили” кўргазмасида намойиш қилинади. Бу ҳақда Le Figaro нашри хабар берди. 

Диаметри 2,5 ммни ташкил қилувчи ва 8 минг йиллик митти марварид илк бор кенг омма ихтиёрига 30 октябрдан 18 февралгача ҳавола қилинади.   

Марварид Марава оролида топилган ва шайх Зоид миллий музейи коллекциясига киради.

Абу-Даби Луври 2017 йилда очилган ва БААдаги биринчи универсал бадиий музей ҳисобланади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид