Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон банки Европага туркман газини етказиб беришни муҳокама қилмоқчи
Фото: STR / AFP
Туркманистон табиий газ захиралари бўйича дунёда тўртинчи ўринда туради ва қазиб олинган газнинг асосий қисмини Хитойга етказиб беради.
Жаҳон банки Туркманистондан Европага табиий газ етказиб беришни муҳокама қилишга тайёр. Бу ҳақда Жаҳон банкининг нефть ва газ бўйича бош эксперти Александр Хуурдеман маълум қилди.
Унинг қайд этишича, Туркманистон табиий газ захиралари бўйича дунёда тўртинчи ўринда туради ва қазиб олинган газнинг асосий қисмини Хитойга етказиб беради.
Хуурдеманнинг сўзларига кўра, яқинда Россияга туркман газини етказиб бериш қайта тикланди, аммо унинг ҳажми жудаям кам.
Экспертнинг таъкидлашича, Европага туркман газини етказиб бериш масаласи кўп марта муҳокама қилинган, аммо ҳеч қачон амалга ошмаган.
"Биз Туркманистон томони билан Европага табиий газ етказиб бериш масаласини муҳокама қилишга тайёрмиз", - деди Жаҳон банки эксперти.
Мавзуга оид
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
19:41 / 03.05.2026
Ўзбекистонда жорий йилда 4,3 млрд кВт соат электр ва 2,8 млрд метр куб газни тежаш мақсад қилинди
11:12 / 21.04.2026
Газ учун қанча тўлайсиз ва тўлов қандай ҳисобланади?
22:27 / 14.04.2026