Жамият | 12:27 / 22.10.2019
2615
2 дақиқада ўқилади

Республика ишчи гуруҳи томонидан Андижон таълим муассасаларида тадбирлар ташкил этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида жорий йилнинг 23 август куни “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчи мавқеини ошириш чора-тадбирлари” мавзусида ўтказилган видеоселектор йиғилишида мактаб таълимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Президент админстрацияси ишчи гуруҳи вакиллари Андижон вилоятидаги умумтаълим мактабларида бўлиб, ўқитувчи ва ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан танишмоқдалар. Шунингдек, мавжуд муаммолар ўрганилиб, уларни бартараф этиш учун амалий ёрдам кўрсатиляпти.

Ишчи гуруҳи таркибидаги Маданият вазирлиги ҳамда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти вакиллари томонидан Булоқбоши туманидаги "Шарқ юлдузи" маданият маркази биносида умумтаълим мактабларининг педагог-ўқитувчилари учун "Устозларга таъзим" шиори остида тадбир ўтказилди.

  Тадбирда Миллий театр ва кино актёрлари Толиб Мўминов, Ғайрат Бойназаров ҳамда таниқли эстрада хонандалари иштирок этдилар.

"Шарқ юлдузи" маданият маркази ёш ижодкорлари томонидан ташкил этилган кўргазма тадбир иштирокчиларида ўзгача таассурот қолдирди.

Шунингдек, Миллий рассомлик ва дизайн институти томонидан суратлар танлови ташкил этилди. Иқтидорли ўқувчилар институт ректорининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Худди шундай тадбир Олтинкўл туманида ҳам бўлиб ўтди. Туман “Марказий” ўйингоҳида тумандаги таълим муассасалари тарбияланувчилари учун "Беш ташаббус билан - келажак сари" шиори остида "Мен - шу азиз Ватан фарзандиман" деб номланган ёшлар форуми ташкил этилди. Тадбирда туман халқ таълими бўлими мактабларининг ўқувчилари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.  

Республика ишчи гуруҳи аъзоси Шамситдин Аллаёров ва туман ҳоким Назиржон Ўринбоевлар бир гуруҳ иқтидорли ўқувчиларга китоблар жамланмаси ва спорт анжомларидан иборат совғаларни  топширишди. 

Сарварбек Назаров

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид