Ўзбекистон | 22:17 / 22.10.2019
33365
2 дақиқада ўқилади

Uzbekistan Airports'га раҳбар тайинланди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» тузилмаси қайта кўриб чиқилиши ортидан ташкил этилган Uzbekistan Airports акциядорлик жамиятига Равшан Исмоилов раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда Корпоратив маълумотлар ягона порталига асосланиб, Spot хабар бермоқда.

Тошкентда қурилиши бошланган янги аэропорт терминали лойиҳаси

Равшан Исмоилов бунгача «Ўзбекистон ҳаво йўллари» АЖ тизимида ишлаб келган. Хусусан, маълум вақт компаниянинг Калининграддаги ваколатхонасини бошқарган.

11 октябрь куни Uzbekistan Airports акцияларини чиқаргани ҳақида маълумот берди. Унга кўра, янги компания август ойи охирида 781,9 мингта қимматли қоғоз чиқариш бўйича қарор қабул қилган. Бир дона акциянинг номинал қиймати 100 сўм деб белгиланган. Ёпиқ ҳолатда чиқарилган қимматли қоғозларнинг умумий нархи – 78,2 млрд сўмга яқин.

Шу кунларда эса Беҳзод Юсупов АЖ бошқарув раисининг авиация хавфсизлиги ва режим бўйича ўринбосари лавозимини эгаллагани, компания тафтиш комиссияси аъзолари тайинлангани, корпоратив ҳужжатлар тасдиқлангани маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» негизида бир қатор компаниялар ташкил этилишига оид президент фармони 2018 йил кузида қабул қилинганди. Фармонга асосан янги ташкил қилинган «Uzbekistan Airways» АЖга 2018 йилдан буён Бахтиёр Ҳакимов раҳбарлик қилмоқда.

Мавзуга оид