Ҳарбий қисмларга етказиб берилаётган қурол-яроғ ва техникани ўз вақтида қабул қилиб олишга оид ҳужжат лойиҳаси тайёрланди
Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисмларига темир йўл орқали етказиб берилаётган қурол-яроғ, техника ва ҳарбий юкларни ўз вақтида қабул қилиб олишга оид ҳукумат ҳужжати қабул қилинади. Тегишли лойиҳа муҳокама учун жойлаштирилди.
Қайд этилишича, ҳозирги кунда Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда умумий узунлиги 31 212,77 погон метр бўлган жами 26 та кириш темир йўллари мавжуд бўлиб, ушбу кириш темир йўлларининг 25 таси “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфида.
Кириш темир йўлларини керакли даражада таъмирлаш ва бутлигини сақлаб туриш бўйича “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида соҳа мутахассисларининг мавжудлиги сабабли темир йўллар орқали ҳарбий қисмларга келтириладиган ҳарбий техника ва юкларни ўз вақтида қабул қилиб олишда юқорида кўрсатилган кириш темир йўлларида белгиланган вазифалар муаммоларсиз ўз вақтида ва сифатли амалга ошириб келинаётгани айтилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 январдаги 68-ф сонли фармойишига асосан Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар посёлкасида жойлашган умумий майдони 8 543 гектар бўлган объект Мудофаа вазирлиги тасарруфига ўтказилди.
Қабул қилинган объект ичида 2001 йил 31 декабрда қурилиб фойдаланишга топширилган умумий узунлиги 1206,97 п.м. кириш темир йўли мавжуд бўлиб, ушбу кириш темир йўли Яланғоч темир йўл бекатига туташган. Кириш темир йўлининг техник ҳолати тегишли мутахассислар томонидан кўриб чиқилган ва қониқарли деб баҳоланган.
Шу сабабли, Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий қисмларга темир йўллар орқали етказиб берилаётган қурол-яроғ, техника ва бошқа ҳарбий юкларни ўз вақтида ва сифатли қабул қилиб олишни ташкиллаштириш мақсадида умумий узунлиги 1206,97 погон метр бўлган кириш темир йўлини “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфига бепул ўтказиш тўғрисида ҳужжат лойиҳаси тайёрланган.
Мавзуга оид
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
21:05 / 30.09.2024
Юқори тезликдаги ва тезюрар поездларда йўловчи ташиш хизмати тарифлари эркинлаштирилади
18:48 / 28.09.2024
Хитойдан Қирғизистон орқали ўтадиган темир йўлнинг Ўзбекистондаги қисми қачон қурилиши маълум бўлди
19:06 / 23.08.2024