АҚШда ҳайдовчи ёнаётган Tesla автомобилидан чиқолмай ҳалок бўлди
Унга ёрдам бермоқчи бўлганлар машина эшикларининг ташқи томонида тутқичлар йўқлиги сабабли эшикларни оча олишмаган.
Жанубий Каролинада қутқарувчилар ёнаётган Tesla автомобилининг эшикларини оча олишмагани оқибатида унинг ичида қолган эгаси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Washington Post хабар берди.
Хабарда айтилишича, Умар Аван исмли киши автомобиль бошқарувини йўқотиб дарахтга урилган. Оқибатда машинанинг литий-ионли батареяси ёниб кетиб, салонни олов ва тутун қоплаган.
Унга ёрдам бермоқчи бўлганлар машина эшикларининг ташқи томонида тутқичлар йўқлиги сабабли эшикларни оча олишмаган. Аван ҳалок бўлган.
Аввал ҳам Tesla автомобилларининг батареялари ёниб кетиши ҳолатлари содир бўлганди. Шу йилнинг апрелида Шанхайда Tesla автомобилидан аввалига тутун чиқиб, сўнгра портлаб кетганди.
Мавзуга оид
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024