Жамият | 08:05 / 26.10.2019
8085
1 дақиқада ўқилади

Фарғона вилояти бўйлаб медиа-тур ташкил қилинди

 

25-26 октябрь кунлари Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун медиа-тур ташкил қилинди. 

Мазкур тадбирга келган меҳмонлар Қўқон темир йўл вокзалида кутиб олинди. Сўнг улар Қўқон шаҳридаги "Буюк алломалар музейи"да ўрта асрлар, Темурийлар даври, Қўқон хонлиги ва мустамлакага қадар яшаб ижод этган алломаларга оид экспонатлар, асарлар, суратлар билан танишдилар. 

Анжуман иштирокчилари Риштон туманида фаолият юритаётган кулоллар оиласига ташриф буюриб, уларнинг иш жараёнини кузатишди. 

"Лойга меҳр бердик. Қаранг, меҳр неларга қодир" - дейди уста Равшанбек Тожиддинов. 

Медиа-тур қатнашчиларининг кейинги манзили Олтиариқ туманидаги Ўзбекистон Қаҳрамони Лолахон Муротованинг "Нурли обод" фермер хўжалигига бўлди.

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳратбек Ғаниев хўжаликнинг шийпонида оммавий ахборот воситалари вакиллари билан суҳбат ўтказди.

Мавзуга оид