Ўзбекистон | 20:14 / 26.10.2019
6524
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги бош консули ўзбeкистонлик талабалар билан учрашди

Тадбир доирасида Саудия Арабистонида бўлиб турган фуқароларимизнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича тегишли маслаҳатлар берилди.

23 октябрь куни мамлакатимизнинг Жидда шаҳридаги (Саудия Арабистони Подшоҳлиги) Бош консулхонаси Мадина ислом университетида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқаролари билан сайёр учрашув ўтказди.

Учрашувда бош консул Сирожиддин Шамсутдинов талабаларга хорижда юрган мамлакатимиз фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ комплекс масалаларни ҳал қилиш борасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўзлаб берди. 

Давлат ёшлар сиёсатининг самарали рўёбга чиқарилишини таъминлаш мамлакатимиз раҳбарияти диққат марказида турган муҳим масалалардан бири ҳисобланиши таъкидланди.

Суҳбат жараёнида 22 декабрь куни Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган парламент сайловига тайёргарлик мавзусига алоҳида эътибор қаратилди. Талабалар Жидда шаҳридаги Бош консулхона ҳузурида сайлов участкаси тузилганидан хабардор қилинди.

Тадбир доирасида Саудия Арабистонида бўлиб турган фуқароларимизнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича тегишли маслаҳатлар берилди. Хусусан, республикамизнинг паспорт тизимида жорий қилинган ўзгариш ва янгиликлар тўғрисида маълумот берилди, ҳамюртларимизга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга тааллуқли саволларга жавоблар қайтарилди ҳамда Саудия Арабистони қонунчилиги бўйича юридик маслаҳатлар берилди.

Мавзуга оид