МДҲ мамлакатларида ишлаб чиқарилган товарлар импортида бож ундирилмайди
2020 йил 1 январдан бошлаб, Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатурасидаги мавжуд 11 минг 293 турдаги товарлардан 7 минг 261 турдагисининг импорт божи ставкалари ўзгармайди. Бу ҳақда Савдо-саноат палатасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар бермоқда “Kun.uz” мухбири.
Унда таъкидланишича, 2 минг 730 турдаги товарларга ставка жорий этилиб, 1 минг 96 турдагисига ставкалар оширилади, 208 турдаги маҳсулотларга эса ставкалар пасайтирилади.
Тадбирда иштирок этган Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари Муталибжон Солиевнинг сўзларига кўра, шу йилнинг ўтган 9 ойида умумий импорт ҳажми 16,2 миллиард АҚШ долларини ташкил этган. Шундан 5,3 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар МДҲ мамлакатларидан олиб кирилган. Божхона тўловларига тортиладиган умумий импорт эса 4,3 миллиард АҚШ доллари миқдорида бўлиб, бундан МДҲ мамлакатлари ҳиссасига 2 миллиард АҚШ доллари (46,3 фоизи) тўғри келмоқда.
Эътиборлиси шундаки, МДҲ мамлакатларида ишлаб чиқарилган товарларни импорт қилишда импорт божи ундирилмайди.
Брифингда айтилишича, давлат раҳбарининг 2019 йил 26 июнда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига асосан шу йил 1 октябрдан ҚҚС ставкаси 20 фоиздан 15 фоизга туширилди. Натижада 307,6 миллиард сўм маблағ ТИФ қатнашчилари ихтиёрида қолди.
Мавзуга оид
17:11 / 24.12.2021
Шавкат Мирзиёев 28 декабр куни Россияда МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий учрашувида қатнашади
15:00 / 07.07.2019
Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш уларнинг ўзига зарар — «Тараққиёт стратегияси» маркази
13:52 / 18.04.2018
Инфографика: Ўтган йили Россиядан ким қанча пул жўнатган?
19:23 / 22.11.2016