Ўзбекистон | 17:11 / 24.12.2021
15574
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев 28 декабр куни Россияда МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий учрашувида қатнашади

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 декабр куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий учрашувида қатнашади. Бу ҳақда Кремль расмий сайти хабар бермоқда.

Манбада айтилишича, учрашув Россия президенти Владимир Путин ташаббуси билан ташкил этилмоқда. Унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Россия президенти Владимир Путин, Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Арманистон бош вазири Никол Пашинян, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ва Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев қатнашади.

Ўткир Жалолхонов
Тайёрлаган Ўткир Жалолхонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид