Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим товарларга импорт божини икки карра ошириб қўллаш амалиёти бекор қилинади
Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси мажлисида “Айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун дастлабки тарзда муҳокама қилинди.
Сенаторлар акциядорлик жамиятларининг ижро органлари, кузатув кенгашлари аъзоларининг фидуциар мажбуриятлари, мажоритар акциядорларининг умумий мажбуриятлари ҳамда ушбу мажбуриятлар бўйича жавобгарлик белгиланишини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш, қонунчиликни халқаро нормаларга, шу жумладан Жаҳон савдо ташкилотининг битимларига уйғунлаштириш орқали ташқи савдони янада либераллаштириш зарурати юзага келаётганига алоҳида тўхталиб ўтди.
Қонун билан “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга акциядорларнинг умумий мажбуриятларини ҳамда уларнинг жавобгарлигини аниқлаштиришга қаратилган қўшимчалар ва ўзгартириш киритилмоқда.
Бундан ташқари, ушбу қонун билан Божхона кодексига энг кўп қулайлик бериш режимига эга бўлмаган мамлакатлардан Ўзбекистонга келтирилаётган товарлар учун товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатлар мавжуд бўлмаганда импорт божини икки карра ошириб қўллаш амалиёти бекор қилинишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Қўмита аъзолари ўз чиқишларида мазкур қонун акциядорлик жамиятлари бошқарув органларининг ҳамда мажоритар акциядорнинг жамият ва бошқа акциядорлар манфаатларини кўзлаб, ҳалол ва оқилона иш олиб боришига, уларнинг масъулиятини оширишга, шунингдек, миллий қонунчилик нормаларини Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига мувофиқлаштириш ҳисобидан савдони адолатли қоидалар асосида амалга оширишга, импорт ва экспорт кўламини кенгайтиришга хизмат қилишини таъкидлади.
Муҳокама якунида қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026