Жаҳон | 17:51 / 28.10.2019
7434
1 дақиқада ўқилади

Польшада Россия фойдасига жосусликда гумонланган эркак қўлга олинди

Фото: REUTERS/Kacper Pempel

Терговчилар Пётр С. исмли шахснинг Россия развдекаси билан ҳамкорлик қилишига оид далиллар тўплаган.

Польша ички хавфсизлик агентлиги Россия фойдасига жосусликда гумонланган эркакни қўлга олди. Бу ҳақда махсус хизматлар ишини мувофиқлаштирувчи вазир матбуот котиби Станислав Жаринга таяниб Польша радиоси хабар берди.

"Ички хавфсизлик агентлиги томонидан қўлга олинган эркакка айблов эълон қилинди. Тинтув ўтказилганида уни ноқонуний қурол сақлаш ва сохта ҳужжатлардан фойдаланиш каби яна иккита айблов учун асослар топилди", - деди Жарин.

Жариннинг сўзларига кўра, терговчилар Пётр С. исмли шахснинг Россия разведкаси билан ҳамкорлик қилишига оид далиллар тўплаган.

У эҳтиёт чораси сифатида уч ой муддатга ҳибсга олинган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид