Генерал-майор Баҳодир Қурбонов Озарбойжонга жўнаб кетди
Ўзбекистон мудофаа вазири, генерал-майор Баҳодир Қурбонов бошчилигидаги ҳарбий делегация Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)га аъзо мамлакатлар мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Озарбойжонга жўнаб кетди.
Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабарига кўра, ташриф давомида Ўзбекистон ва Озарбойжон мудофаа идораларининг раҳбарлари иштирокида икки томонлама учрашув ўтказилиши режалаштирилган. Учрашув давомида ҳарбий соҳада икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади. Шунингдек, Ўзбекистон ва Озарбойжон Мудофаа вазирликлари ўртасида ҳарбий ҳамкорлик режасининг лойиҳаси ҳам имзоланиши кутилмоқда.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)га аъзо мамлакатлар Мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши эртага, 30 октябрь куни, Боку шаҳрида бўлиб ўтади. Унда Россия Федерацияси, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Озарбойжон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон Республикаларининг мудофаа идоралари раҳбарлари иштирок этади.
Мудофаа вазирлари кенгашининг бундан олдинги йиғилишига Ўзбекистон мезбонлик қилган эди.
Мавзуга оид
18:27 / 12.11.2024
Ўзбекистон мудофаа вазири Москвага борди
18:09 / 12.11.2024
Полша Бош штаби бошлиғи Россия билан урушга тайёргарлик кўришга чақирди
17:29 / 12.11.2024
Мирзиёев БМТ миқёсида Дарё экотизимларининг бутунлиги декларациясини тузишга чақирди
23:45 / 11.11.2024