Жаҳон | 22:10 / 29.10.2019
8113
1 дақиқада ўқилади

ИШИД эътиборини киберҳужумларга қаратаётганлиги маълум қилинди

ИШИД террорчилик гуруҳи виртуал маконга ўтмоқда, у "халифалик киберқалқони"ни яратди, деб маълум қилди Иордания қироллик суди ҳузуридаги миллий сиёсат бўйича кенгаш директори Муҳаммад Ҳасауне.

"ИШИД ерда илгаригидек ҳаракат қила олмайди ва бор эътиборини кибермаконга қаратмоқда. У бошқа давлатларга киберҳужумлар уюштириш учун "халифалик киберқалқони" деб номланувчи киберқурол яратди", - деди Ҳасауне.

Унинг сўзларига кўра, ИШИД ҳозирда ижтимоий тармоқлардан фойдаланиб "виртуал халифалик" яратмоқчи. 

У гуруҳ аъзолари кейинги тўрт-беш ойда ижтимоий тармоқлар, айниқса Twitter орқали ўз видеоролик ва тарғиботларини тарқатаётганлигини таъкидлади.

Мавзуга оид