Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия авиакомпаниясининг Тожикистонга учган самолёти Тошкентга қўнишга мажбур бўлди
Россиянинг «Уральские авиалинии» авиакомпаниясига тегишли А-321 самолёти Тошкентга қўнишга мажбур бўлди.
«РИА Новости»нинг Ўзбекистон пойтахти аэропорти вакилига таяниб хабар беришича, лайнер Москва шаҳридан Тожикистоннинг Кўлоб шаҳрига парвоз қилаётган бўлган, бироқ Тожикистондаги аэропортда кучли туман кузатилган.
«Уральские авиалинии» авиакомпаниясининг Москва-Кўлоб йўналишида парвоз қилган борти соат 8:11да (Москва вақти билан 6:11) Тошкентга қўнишга мажбур бўлди. Бунинг сабаби - Тожикистон аэропортидаги туман», - деган аэропорт вакили. Самолёт Москва вақти билан соат 5:20да Кўлобга қўниши керак эди.
Айни пайтда самолёт захира йўлагига олиб ўтилган ва парвозга кўтарилишни кутмоқда, йўловчилар бортни тарк этишмаган, дея қўшимча қилди агентлик суҳбатдоши.
Мавзуга оид
18:11 / 20.06.2026
Трамп Қатар совға қилган 400 млн долларлик янги самолётни намойиш қилди
08:00 / 06.06.2026
Airbus 22 соатгача парвоз қила оладиган самолётни синамоқда
20:07 / 27.04.2026
Boeing дунёдаги энг катта ва қудратли икки двигателли юк самолётини тақдим этди
20:48 / 05.04.2026