Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил ташқи ишлар вазири Туркия ва Эрон барқарорликка таҳдид солаётганини айтди
У Греция ташқи ишлар вазири Никос Дендиас билан учрашувда минтақавий масалалар, Эрон ва Туркиянинг таҳдиди тўғрисида суҳбатлашганини маълум қилди.
Исроил ташқи ишлар вазири Исраэл Кац Туркия ва Эрон Яқин Шарқдаги хавфсизлик ва барқарорликка таҳдид солаётганини айтди.
У Греция ташқи ишлар вазири Никос Дендиас билан учрашувда минтақавий масалалар, Эрон ва Туркиянинг таҳдиди тўғрисида суҳбатлашганини маълум қилди.
"Эрон – ўзининг ядровий дастури, ракеталари ва "Ҳизбуллоҳ" ва ХАМАС каби террорчи ташкилотларни қўллаб-қувватлаши билан, Туркия – Суриядаги курдларга ҳужуми ҳамда денгиз ва ҳаво сарҳадларини мунтазам бузиши, радикал ташкилотларни қўллаб-қувватлаши билан таҳдид солмоқда", - деди Кац.
Исроил ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, улар барча соҳаларда, жумладан мудофаа, энергетика, инвестиция йўналишларида ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олишган.
Мавзуга оид
12:17
Исроилни қоралаган Юлдуз Усмонованинг Ню Йоркдаги концерти бекор қилинди
17:31 / 03.05.2026
“АҚШ-Эрон: Трамп имконият ойнасини очиқ қолдиряпти” — сиёсатшунос
18:02 / 01.05.2026
Инфантино жонли эфирда Исроил ва Фаластинни яраштиришга уринди
09:38 / 30.04.2026