Ўзбекистон | 09:37 / 01.11.2019
4565
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов ва Владимир Норовнинг учрашуви бўлиб ўтди 

Фото: ТИВ ахборот хизмати

2019 йилнинг 31 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ҳукумат раҳбарлари (бош вазирлар) кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган ШҲТ бош котиби Владимир Норов билан учрашди.

ТИВ хабарига кўра, учрашувда 1 ноябрь куни очиладиган Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлиси кун тартибига киритилган ШҲТ доирасидаги ҳамкорликнинг ҳамда ташкилотда Ўзбекистон амалий иштирокининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Бундан олдин, Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султоновнинг ШҲТ бош котиби Владимир Норов билан учрашуви бўлиб ўтганди. 

Томонлар ШҲТга аъзо мамлакатлар, жумладан, ХХР билан кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар. Улар қаторида кўмир ва табиий газни чуқур қайта ишлаш учун инновацион технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш бўйича мулоқотларни ривожлантириш масалалари хусусида сўз юритилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид