Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги энг сердаромад компания Saudi Aramco илк бор акцияларини сотувга чиқаради
Саудия Арабистонининг капитал бозори бўйича бошқармаси (CMA) дунёнинг энг сердаромад компанияси - Saudi Aramco давлат нефть компаниясининг ўз акцияларини қисман сотувга чиқаришга аризасини маъқуллади.
Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон маъқуллаган ушбу IPO дунёдаги энг йириги бўлиши кутилмоқда.
Маълум қилинишича, Saudi Aramco жорий йил охиригача 1 фоиз, 2020 йилда эса яна 1 фоиз акциясини сотувга чиқармоқчи. Ҳаммаси бўлиб биржага 5 фоиз акция чиқарилиши мумкин.
Валиаҳд шаҳзода компаниянинг IPO давомидаги қиймати 2 трлн долларга, 5 фоиз акцияси эса 100 млрд долларга баҳоланиши мумкинлигини прогноз қилган.
Таъкидланишича, акциялар Tadawul биржасида жойлаштирилади.
Сентябрда ҳиссасига дунёда ишлаб чиқариладиган нефть хом ашёсининг 5 фоизи тўғри келадиган компанияга дронлар ёрдамида ҳужум қилинганди. Бунинг оқибатида Саудия Арабистонининг нефть ишлаб чиқариш ҳажми ярмигача камайиб кетганди, бироқ кейинроқ яна аввалги ҳажмда тикланганди.
Мавзуга оид
10:55 / 14.07.2026
БМТ ҳусийчилар ва Саудия ўртасидаги кескинликдан хавотир билдирди
09:23 / 14.07.2026
Яман ҳукумати Сано аэропортини бомбардимон қилди. Ҳусийлар Саудияга ракета отди
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
19:38 / 22.06.2026