Ўзбекистон | 21:26 / 05.11.2019
5944
1 дақиқада ўқилади

«Чирчиқ» полигонида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбийларининг биринчи қўшма машғулотлари бошланди

4 ноябрда Ўзбекистон мудофаа вазирлигининг «Чирчиқ» полигонида Ўзбекистон ва Ҳиндистон умумқўшин бўлинмаларининг ҳамкорликдаги илк «Дўстлик-2019» тактик ўқув машғулотлари бошланди.

Машғулотларни Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов ва Ҳиндистон мудофаа вазири Ражнат Сингх очиб беришган.

Ушбу машғулотлар икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик алоқаларининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилиб, ҳарбий хизматчилар учун тажриба алмашиш имкониятини бериши билан аҳамиятлидир.

«Чирчиқ» полигонида меҳмонлар ўзбекона урф-одатларга хос равишда тантанали тарзда кутиб олиниб, сўнгра дала-ўқув майдони инфратузилмаси, бу ерда бўлинмалар учун яратилган шароитлар, шахсий таркиб учун ташкил этилган қулайликлар билан яқиндан таништирилганлар.

Машғулотлар 13 ноябргача давом этади. Унда мудофаа вазирлигининг ҳарбий-ҳаво кучлари бўлинмалари ва зирҳли техникаси иштирок этади. 

Сентябрь-октябрда ҳиндистонлик ҳарбийлар Ўзбекистон ҳарбийлари учун тоғли ҳудудда террорчилик гуруҳларини йўқ қилиш ва минасизлаштириш бўйича махсус машғулотлар ўтказишган. Машғулотлар Жиззах вилоятидаги “Фориш” полигонида бўлиб ўтган. 

Мавзуга оид