Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон - БАА маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Тошкентда Ўзбекистон-БАА ҳамкорлигини инвентаризация қилиш ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича ташқи ишлар вазирликлари ўртасида маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.
Бирлашган Араб Амирликлари делегациясига БАА Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирлигининг Халқаро ҳуқуқ департаменти бошлиғи Абдулла Ҳамдан Ал Накби раҳбарлик қилди.
Экспертлар имзоланган икки томонлама ҳужжатларни инвентаризация қилдилар, шартномавий-ҳуқуқий асосларнинг жорий ҳолатини кўриб чиқдилар ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил март ойида БААга расмий ташрифи чоғида эришилган келишувларнинг бажарилишини муҳокама қилдилар.
Музокараларда фуқаролик ва хўжалик масалаларида ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисида давлатлараро шартнома, солиқ соҳасида ахборот алмашиш ва инвестицияларни ўзаро ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимлар лойиҳаларини ишлаб чиқишни тезлаштириш ва уларни имзолашга тайёрлашга келишиб олдилар.
Шунингдек, томонларнинг БМТ Бош ассамблеясининг Олтинчи қўмитаси, Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси, ИҲТ ва бошқа кўп томонлама шакллардаги иштироки юзасидан фикр алмашилди.
Мавзуга оид
21:07 / 13.07.2026
БАА Ҳўрмуз бўғозига муқобил йўналиш қуради - ОАВ
22:44 / 01.07.2026
БАА мулкий тенгсизлик даражаси бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
14:10 / 17.06.2026