Жаҳон | 19:52 / 06.11.2019
38606
1 дақиқада ўқилади

Виталий Кличкога қарши давлатга хиёнат айблови бўйича жиноий иш қўзғатилди   

Украина миллий аксилкоррупция бюроси Киев мэри Виталий Кличко ва унинг икки ўринбосарига қарши давлатга хиёнат ва пул ўғирлаш айбловлари бўйича жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда “Украинские новости” ахборот агентлиги хабар берди. 

Аввалроқ Киев шаҳар кенгаши депутатлари Кличкони Киевдаги Шуляв кўпригини реконструкция қилишда ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ва маблағларни ўғирлашда айблашган. Таъкидланишича, депутатлар шикоятида Кличко шаҳар маъмурияти аъзолари ва кўприкни реконструкция қилган корхона мансабдор шахслари билан бирга бюджет маблағларини белгилангандан кўпроқ миқдорда қўллаган бўлиши мумкинлиги маълум қилинган.    

Бундан ташқари, депутатлар Кличкони жисмоний шахсларнинг пойтахт маблағлари ҳисобига ноқонуний бойишларида кўмак кўрсатишда гумон қилишмоқда.

Депутатларнинг фикрича, Кличконинг айби билан Киев бетартиб қурилишлар, транспорт коллапси, ёмон экология ва эскириб қолган уй-жой коммунал хўжалиги тизимидан азият чекмоқда.

Мавзуга оид