Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БАА ва Саудия Арабистони қўшма виза жорий этмоқчи
БАА Иқтисодиёт вазири Саудия Арабистони билан қўшма виза жорий этиш масаласида музокаралар олиб борилаётганини эълон қилди.
Бирлашган Араб Амирликлари ва Саудия Арабистони расмийлари ҳар иккала мамлакатга ҳам кириш ҳуқуқини берувчи янги қўшма виза турини жорий этиш устида иш олиб бормоқда.
Бу ҳақда БАА Иқтисодиёт вазири Султон бин Саид Ал-Мансурига асосланиб, Дубайда нашрдан чиқувчи Khaleej Times хабар тарқатди.
Вазирнинг сўзларига кўра, янги виза сайёҳларга ҳам БАА, ҳам Саудия Арабистони ҳудудида бўлиш имконини беради.
«Натижада иккала мамлакат ўртасидаги саёҳатлар икки баробаргача кўпайиши мумкин. Бу ташаббус ҳар икки давлатдаги кўплаб маҳаллий компаниялар учун ҳам манфаатли бўлади», – деди Ал-Мансури Ар-Риёдда ўтган инвестиция форумида.
Саудия Арабистонининг Al Arabiya телеканали маълумотига кўра, БАА билан қўшма виза лойиҳаси 2020 йилда татбиқ этилиши мумкин.
Маълумот учун, иккала мамлакат ҳам энг кўп сайёҳ борувчи топ-25 давлатлар рўйхатига киради. Жаҳон Туризм Ташкилоти маълумотига кўра, 2018 йилда Саудияга 15,3 млн, амирликларга 15,9 млн сайёҳ борган.
Мавзуга оид
10:55 / 14.07.2026
БМТ ҳусийчилар ва Саудия ўртасидаги кескинликдан хавотир билдирди
09:23 / 14.07.2026
Яман ҳукумати Сано аэропортини бомбардимон қилди. Ҳусийлар Саудияга ракета отди
21:07 / 13.07.2026
БАА Ҳўрмуз бўғозига муқобил йўналиш қуради - ОАВ
22:44 / 01.07.2026