17:40 / 07.11.2019
0
5712

«Яндекс» курьер-роботни намойиш этди

Фото: Яндекс

"Ровер" атрофдаги объектларни таний олади, йўналишни режалаштиради, тўсиқларни айланиб ўтади, пиёдалар ва жониворларга йўл беради.

"Яндекс" курьер-роботни намойиш этди, у компания қароргоҳи ҳудудида синовдан ўтказилмоқда. Бу ҳақда "Яндекс" матбуот хизмати хабар берди.

Баландлиги ярим метр бўлган бу қурилма шаҳар пиёдалар йўлкаларида пиёда тезлигида ҳаракатланади. Ундан кичик ўлчамдаги юкларни ташишда фойдаланилади. Робот "Яндекс.Ровер" деб номланди.

"Дастлабки бир нечта робот синов ишларини бажармоқда. Улар "Яндекс" қароргоҳи ичида ҳужжатларни ташимоқда. Робот ўзи мустақил юради, аммо ҳозирча оператор кузатуви остида. "Ровер" атрофдаги объектларни таний олади, йўналишни режалаштиради, тўсиқларни айланиб ўтади, пиёдалар ва жониворларга йўл беради", - дейилади хабарда.

Келгусида "Ровер" "Яндекс" экотизимига киритилади. Синовлар якунланганидан сўнг бошқа компанияларга робот хизматларидан фойдаланиш таклиф этилиши мумкин.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top