Жамият | 11:44 / 08.11.2019
8715
1 дақиқада ўқилади

Пекин-Тошкент рейсидаги самолётда 5 кишининг ҳолати ёмонлашган — ТИВ

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 6 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 23:50да Пекин-Тошкент йўналиши бўйича учаётган (HY-502 рейс) «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКга тегишли самолётда йўловчилар – Ўзбекистон фуқаролари А.С., М.М., Д.А. ҳамда унинг турмуш ўртоғи ва ўғли – Россия фуқароларининг соғлиги ҳолати ёмонлашган.

Хабарда айтилишича, шу сабабли самолёт Гансу провинциясининг Ланчжоу шаҳри аэропортига фавқулодда қўнган. Улар самолёт қўнганидан ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг шаҳар клиник шифохонасига жойлаштирилган.

Қайд этилишича, 7 ноябрь соат 5:41да самолёт Тошкентга учиб кетган.

Бош консулхона тиббиёт муассасаси билан доимий алоқа ўрнатган ҳамда мазкур вазиятни ўз назоратига олган.

Бундан олдин, Пекин-Тошкент рейсини бажарган самолёт фавқулодда қўнишни амалга оширгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид