Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БААда кучли ёмғирлар: ҳатто «Dubai Mall»ни ҳам сув босди (видео)
10 ноябрь, якшанба тонгидан бошлаб Бирлашган Араб Амирликларида кучли ёмғирлар, момақалдироқ ва қаттиқ шамол кузатилмоқда.
Натижада Дубай аэропортида самолётлар қўниши вақтида ноаниқликлар юзага келди. Шаҳардаги кўплаб бинолар қатори машҳур савдо маркази – «Dubai Mall»да ҳам сув тошиши кузатилди. Дунёдаги энг йирик универмаглардан бирининг айрим қисмларида сув баландлиги 10 см.га ҳам етди.
«Dubai Mall» қурувчиси Emaar ташкилоти вакили берган изоҳга кўра, савдо марказидаги тошқин маҳаллий характерга эга, шунингдек, универмагдаги аксарият бутиклар, ресторан ва бошқа жамоат жойлари одатдаги режимда ишлашда давом этмоқда.
Gulf News`нинг ёзишича, кучли шамол натижасида Форс кўрфазида тўлқинлар баландлиги 2,7 метргача етган.
Полиция ҳайдовчиларни тезликни оширмаслик, оралиқ масофани сақлаш ва рулда телефон билан видео олмасликка чақирган. Айнан ёмғир сабабли Дубайни қўшни шаҳар Шаржа билан боғлаб турувчи асосий йўл маълум муддатга ёпиб қўйилган. Ҳайдовчилар мегаполисдаги тирбандликларда одатдагидан кўпроқ вақт ушланиб қолишларига тўғри келяпти.
Метереологлар ёғингарчилик 3 кун – сешанбага қадар давом этишини айтишмоқда. Соҳа мутахассислари бу каби об-ҳаво шароитини мамлакатда фасллар алмашаётгани билан изоҳлашяпти.
Амирликлар ҳудудининг шимолий қисмларида фуқаро муҳофазасининг сариқ ва қизил даражалари эълон қилинган.
Arab News келтирган видеода пойтахт Абу-Дабидаги бинолардан бирининг тепасига ўрнатилган металл конструкция кучли шамолдан қулаб тушганини кўриш мумкин.
WATCH: Construction claddings in Abu Dhabi were torn down by high winds on Sunday. Read more: https://t.co/tK2Fmrj6C7 pic.twitter.com/U79fcwIvgC
— Arab News (@arabnews) November 10, 2019
Vehicles parked on a water-logged road following heavy rain in Dubai on Sunday, November 10, 2019. pic.twitter.com/0PbL2m0ngF
— Gulf News (@gulf_news) November 10, 2019

So much RAIN in Dubai RightNow #Mirdif #Dubai pic.twitter.com/eLqzBW0XZt
— MODA FAIYAZ (@fzmoda) November 10, 2019
Мавзуга оид
21:07 / 13.07.2026
БАА Ҳўрмуз бўғозига муқобил йўналиш қуради - ОАВ
22:44 / 01.07.2026
БАА мулкий тенгсизлик даражаси бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади
18:53 / 28.06.2026
Дубайда оғир аҳволга тушиб қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди
18:00 / 19.06.2026