Марказий Осиё давлатлари Россия ва Хитой билан муносабат ўрнатишда маълум бир мувозанатни топиши керак — япон эксперти
Экспертнинг фикрича, Япониянинг ташқи иқтисодий алоқаларида азалдан асосий урғу Жануби-Шарқий Осиё давлатларига қаратиб келинади. Бироқ Япония Марказий Осиё давлатларидаги ўзаро манфаатли лойиҳаларга инвестициялар киритиши мумкин.
Самарқандда ўтказилган «Валдай» мулоқот клубининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти билан ҳамкорликда ташкиллаштирилган «Марказий Осиё ва Евроосиё: глобал тартибсизлик чақириқларига жавобан кўп томонлама ҳамкорлик» мавзуидаги Х Осиё конференциясига 11 давлатдан 80дан ортиқ экспертлар ташриф буюришди.
Улардан бири Япониянинг Sasakawa Peace Foundation фондининг катта илмий ходими Тайсуке Абиру Kun.uz мухбири билан суҳбатда конференциядан олган таассуротлари билан ўртоқлашди.
«Россия ва Марказий Осиё давлатлари, шу жумладан Ўзбекистон билан ҳам муносабатлар ривожланиб бормоқда. Айниқса бу сўнгги икки-уч йилда яққол намоён бўлмоқда. Албатта, Хитойнинг ҳам мазкур минтақага қизиқишини қайд этиш лозим. У ҳам минтақада тобора таъсир кучига эга ўйинчига айланиб бормоқда. Менинг фикримча, Марказий Осиё давлатлари Россия ва Хитой билан муносабатлар ўрнатишда маълум бир мувозанатни топиши керак, бу энг тўғри ёндашув бўлади. Менимча, Япония ҳам учинчи томон сифатида бу мувозанатлашувда иштирок этиши мумкин», — деди Тайсуке Абиру.
Kun.uz мухбирининг Япония учун ҳам Марказий Осиё бозори қайсидир жиҳатдан манфаатли бўлиши мумкинми, деган саволига япониялик эксперт шундай жавоб берди:
«Япониянинг ташқи иқтисодий алоқаларида азалдан асосий урғу Жануби-Шарқий Осиё давлатларига қаратиб келинади. Бироқ Япония Маркзий Осиё давлатларидаги ўзаро манфаатли лойиҳаларга инвестициялар киритиши мумкин. Бунинг учун изланиш ва музокаралар керак».
Мавзуга оид
19:55 / 11.11.2024
Японияда Ишиба ҳукуматининг янги таркиби тасдиқланди
17:59 / 11.11.2024
Япониянинг асосий метеорологик сунъий йўлдоши ишдан чиқди
23:27 / 10.11.2024
Япония Ҳарбий-денгиз кучларига тегишли кемада ёнғин чиқди
20:03 / 08.11.2024