Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонида номаълум эркак спектакль вақтида актёрларга ҳужум қилди
Саудия Арабистони полицияси мусиқий спектакль вақтида актёрларга пичоқ билан ҳужум қилган эркакни қўлга олди. Воқеа Ар-Риёддаги подшоҳ Абдуллоҳ номидаги боғда юз берди.
Al-Ikhbariya телеканали маълумотларига кўра, эркак спектакль вақтида саҳнага пичоқ билан югуриб чиққан ва қўриқчилар томондан ушланишидан аввал икки эркак ва бир аёл актёрни жароҳатлашга улгурган. Жиноятчи араб давлатларидан бирининг фуқароси бўлиб чиққан.
Саудия Арабистонида 2018 йилдангина концертлар ва жамоат жойларида эркаклар ва аёллар иштирокида томошалар ташкиллаштиришга рухсат берилди. Бу эса Саудия Арабистони аҳолисининг консерватив қарашларга эга қатламларига хуш келмайди.
Мавзуга оид
10:55 / 14.07.2026
БМТ ҳусийчилар ва Саудия ўртасидаги кескинликдан хавотир билдирди
09:23 / 14.07.2026
Яман ҳукумати Сано аэропортини бомбардимон қилди. Ҳусийлар Саудияга ракета отди
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
19:38 / 22.06.2026