Тошкентда ҳавонинг ифлосланишига жуда катта қурилиш ишлари сабаб экани айтилди
Тошкент шаҳрида жуда кўп қурилиш корхоналари иш олиб бораётгани сабабли АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасида ўрнатилган қурилма ҳаво ифлосланиш даражасини баланд кўрсатмоқда. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Умиджон Абдужалилов айтиб ўтди.
Унинг МСК Халқаро матбуот марказидаги тадбир давомида айтишича, Airvisual.com сайти томонидан аниқланаётган Тошкент шаҳридаги атмосфера бузилганлиги ҳақидаги маълумотлар ўтган йили ноябрь ойидан ижтимоий тармоқларда тарқала бошлади.
“Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонасида 2018 июн ойида ҳавонинг ифлосланганлиги кўрсаткичларини аниқлайдиган қурилма ўрнатилди. Ўзбекистон Гидрометерология маркази ҳам 65та нуқтада бу сингари қурилмаларни ўрнатган. Ушбу қурилмаларнинг 13таси Тошкент шаҳрида”, - дейди у.
Қайд этилишича, марказ томонидан бу қурилмалар орқали ҳар куни 3 маротаба намуналар олинади.
“Тўғри, айрим нуқталарда ўрнатилган қурилмалар кўрсаткичлари меъёрларга нисбатан юқори. Масалан, Тошкент шаҳрида ҳам. Чунки Тошкент шаҳрида жуда кўп қурилиш корхоналари иш олиб бормоқда. Шу сабабли, Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонасида ўрнатилган қурилма ифлосланиш даражасини баланд кўрсатмоқда”, - дея айтиб ўтди У. Абдужалилов.
Билдирилишича, Тошкент шаҳридаги атмосферани биргина қурилма билан аниқлаб бўлмайди.
“Агар ҳақиқатдан ҳам шу кўрсаткич тўғри бўлганида, Тошкент шаҳрида касалликлар сони жуда кўп бўлиши керак эди”, - дея хулоса қилган Экология қўмитаси вакили.
Мавзуга оид
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
16:21 / 11.11.2024
Тошкент шаҳри ҳавосини энг ёмон деб кўрсатган станция бузилиб қолди
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
10:47 / 08.11.2024