00:00 / 15.11.2019
0
19795

Пешонасидан дум ўсиб чиққан кучукча ижтимоий тармоқлар юлдузига айланди

АҚШнинг Миссури штатида пешонасида дум ўсиб чиққан дайди кучукча қутқариб қолинди. Икки ойлик кучукча бир неча кун аввал қишлоқлардан бирида топилган. Кучли совуқлар сабабли у совқотиб ўлиши мумкин эди. Бу ҳақда Mac's Mission ҳайвонларни қўриқлаш ташкилотида маълум қилинди. 

Ташкилот ходимлари кучукчага тумшуғида найза кўринишида узун шохи бор денгиз жонзоти шарафига Нарвал деб ном беришган. Улар ижтимоий тармоқларда антиқа кучукнинг суратларини жойлаштиришган. Суратлар минглаб лайклар ва репостлар тўплаган.  

“Мен яккашохлар мавжудлигини билардим! Биз шунчаки уларни керакли жойда изламаганмиз!”, деб ҳазиллашган фойдаланувчилардан бири.

“Пешонасидаги думини ликиллатса ажойиб кўринса керак! Мен ҳам шундай итни хоҳлайман!”, деган бошқа бир фойдаланувчи.

“Нарвал жуда чиройли кучукча! Умид қиламанки, агар думи соғлиғига муаммо туғдирмаса, уни қолдиришади. У антиқа ит ва яхши одам қўлига тушади, деб умид қиламан!”, деб ёзган яна бир фойдаланувчи.

Ветеринарлар кучукчани қўздан кечириб, унинг пешонасидаги дум ички органлари билан боғланмагани ва ҳеч қандай фукнцияни бажармаслигини аниқлашган ҳамда уни қолдиришга қарор қилишган. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top