Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Петербургда ўсмирлар ўзбекистонлик мигрантни шафқатсизларча калтаклашди
Фото: РИА Новости
Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқаросига босқинчилик билан ҳужум қилиш бўйича тергов иши доирасида уч нафар ёш йигитдан иборат гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Санкт-Петербург бўйича Бош тергов бошқармаси хабар қилди.
Ленинград областида 2000, 2001 ва 2003 йилда туғилган уч нафар шахс ушланди. Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчилар 2019 йил 11 ноябрь куни кечқурун 38 ёшли Ўзбекистон фуқаросига ҳужум қилишган.
Ўсмирлар баллончадан қўзғатувчи моддани муҳожирнинг юзига сепишган, «кейин уни шафқатсизларча калтаклашган, пичоқ билан камида беш марта зарба беришган, бошига ҳамда танасига кўплаб жароҳатлар етказиб, соғлиғига жиддий зарар келтириб чиқаришган», - дейилади маҳкама хабарида.
Гумондорлар жабрланувчининг шахсий буюмларини ҳам ўғирлашган. Жиноий иш Россия жиноят кодексининг 162-моддаси («Босқинчилик») 4-қисми «в» банди бўйича қўзғатилган.
Гумонланувчи шахсларни ҳибсга олиш ва уларга айблов қўйиш масаласи ҳал қилинмоқда.
Мавзуга оид
13:41
Петербург губернатори Хайрулло Ибодуллаевни кўкрак нишони билан мукофотлади
21:11 / 23.02.2026
Россияда 7-қаватдан тушиб кетган боланинг ҳаётини сақлаб қолган ўзбекистонлик эркак тақдирланди
02:36 / 23.02.2026
Санкт-Петербургда ўзбекистонлик эркак 7-қаватдан тушиб кетган боланинг ҳаётини сақлаб қолди
19:18 / 06.02.2026