Жамият | 10:25 / 15.11.2019
10571
2 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади

Фото: KUN.UZ

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 28 йиллиги муносабати билан маданий-кўнгилочар ва спорт тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган. 

Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу тадбирлар вақтида айрим кўчалардаги ҳаракатланиш вақтинча чекланади.

17 ноябрда:

Ички ишлар бош бошқармаси ва Миллий гвардия бошқармаси ҳарбий отлиқлар отрядларининг Ўзбекистон давлат байроғи марши ўтказилиши муносабати билан соат 11:00дан соат 12:00гача А.Темур хиёбони айланма йўли; Амир Темур шоҳ кўчасидан И.Каримов кўчаси бўйлаб Фурқат ва Бунёдкор кўчалари кесишган чорраҳагача бўлган қисми;

Ҳаваскор велоспортчилар уюшмаси ва кўнгиллилар иштирокида Яшнобод туманидаги флагшток ўрнатилган майдондан Халқлар дўстлиги майдонигача бўлган масофада велоспортчиларнинг Ўзбекистон давлат байроғи марши ўтказилиши муносабати билан соат 11:00 дан 12:00 гача Махтумқули ва Янги бозор кўчалари кесишмасидан Махтумқули кўчаси бўйлаб Моварауннаҳр кўчасигача бўлган қисми; Моварауннаҳр кўчасидан Абдулла Қодирий кўчаси бўйлаб Абай кўчасигача бўлган қисми; Абай кўчасидан Олмазор кўчаси бўйлаб Ислом Каримов кўчасигача бўлган қисми;

“Давлат байроғи – фахрим, ғурурим!” шиори остида Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасидан “Ҳумо арена” муз саройигача бўлган оралиқда оммавий югуриш марафони ўтказилиши муносабати билан соат 15:00 дан 17:00 гача Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасидан Ойбек ва Афросиёб кўчалари бўйлаб Бешёғоч кўчасига бўлган қисми; Бешёғоч кўчасидан “Humo arena” муз саройигача бўлган қисми.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид