Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой компанияси Наманганда ип-калава ишлаб чиқариш бўйича йирик корхона қуради
Хитой Халқ Республикасининг “HengBang Textile” компанияси Наманганда ип-калава ишлаб чиқариш бўйича йирик ноёб ишлаб чиқариш корхонаси қуради.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, лойиҳа қиймати 30 миллион АҚШ доллари бўлган ушбу корхонада республикадаги текстил корхоналарининг тикувчилик қийқимларидан ип-калава ишлаб чиқарилади.
16 ноябрь Наманган вилояти ҳокимлигида “HengBang Textile Central Asia” компанияси билан ушбу лойиҳани амалга ошириш юзасидан инвестицион келишув имзоланди.
Хитой инвестицияларини жалб этиш ҳисобига барпо этиладиган ушбу корхона учун “Наманган” эркин иқтисодий зонаси ҳудудидан 17,78 гектар ер майдони ажратилди. 2023 йилда тўла ишга тушиши режалаштирилаётган корхонанинг биринчи қисми 2020 йилнинг август ойида дастлабки маҳсулотни беришга бошлайди.
Янги корхонада 300дан зиёд иш ўрни яратилади. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар тўлалигича экспортга йўналтирилади.
Мавзуга оид
18:33 / 13.07.2026
Bigme иккита экранли HiBreak Dual 2 смартфонини тақдим этди
08:50 / 13.07.2026
Хитой энергия соҳасида янги жаҳон рекордини ўрнатди
23:59 / 12.07.2026
Хитойликлар телефонларидан кўра электромобилларини тезроқ янгилашмоқда
00:34 / 12.07.2026