Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондан Хитойга мева-сабзавотларни автомобиль ва темир йўл орқали олиб кириш мумкин бўлди
Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси икки томонлама савдо-сотиқни кучайтириш, хусусан, маҳсулотларни Хитойга экспорт қилишга қаратилган вазифаларни амалга ошириш бўйича ишларни давом эттирмоқда.
Фото : KUN.UZ
Дипломатик миссиянинг Ўздавкарантин билан биргаликда мамлакатнинг тегишли бўлимлари билан олиб борган тадқиқотлари натижасида Ўзбекистондан Хитойга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш учун қулай логистика йўлини белгилаш тўғрисида келишувга эришилди.
Хитой томони билан фаол ишлаш натижасида "Хоргос" ва "Алашанкоу" (Хитой-Қозоғистон), шунингдек "Иркештам" (Хитой-Қирғизистон) чегара божхона постлари орқали янги мева ва сабзавотларни олиб кириш учун рухсатнома олинди.
"Хитой бош божхона бошқармаси ва Вазирлар Маҳкамаси қошидаги ўсимликлар карантин давлат инспекцияси ўртасида ерусти йўли орқали импорт ва экспорт учун мева карантин талаблари тўғрисидаги протокол" 1 ноябрдан кучга кирди.
Маълумот учун: илгари янги маҳсулотларни фақат ҳаво ёки денгиз йўли орқали импорт қилиш мумкин эди.
Мавзуга оид
15:07 / 19.03.2026
Мева-сабзавот экспорти: Ўзбекистон 99 млн долларлик маҳсулот сотди
10:31 / 07.02.2026
Январда инфляцияга энг кўп мева-сабзавот нархлари таъсир қилди
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026