Жамият | 20:22 / 19.11.2019
3867
2 дақиқада ўқилади

Сайловлар- демократия кўзгуси

Жорий йилнинг 15 ноябрь  куни “Наманган ХЭТК” АЖнинг мажлислар залида жамиятнинг хизмат ва бўлимлари, Наманган шаҳар ва туманлар электр таъминоти корхоналарининг бошлиқлари, муҳандис-техник ва ишчи ходимлари иштирокида “Сайловлар-демократия кўзгуси” мавзусига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда Наманган вилоят Марказий сайлов комиссиясининг вакили Отабек Йўлдашев, Фуқаролик жамиятини ривожлантириш Маркази Наманган ҳудудий бўлими бош мутахассиси Азамат Номоновлар иштирок этиб, йиғилганларга Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловлар тартибидаги янгиликлар хусусида маълумот бердилар.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, тобора яқинлашиб келаётган муҳим сиёсий жараёнда корхона ходимларининг фаол иштирок этишлари ва уларнинг сиёсий билим савияларини оширишдан иборат бўлди.

Йиғилишда, бутун республика бўйича сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати шакллантирилгани, сайлов участкалари ҳақида маълумотлар бир базада жамлангани, сайлов билан боғлиқ барча саволларга қулай тарзда жавоб олишлари мумкинлиги, сайлов комиссияси аъзолари махсус тайёргарликдан ўтганликлари, имконияти чекланган фуқаролар учун шароитлар яратилгани, ҳалқаро матбуот маркази ишга туширилгани, жазони ўташ муассасаларидаги шахслар ҳам сайловда иштирок этишлари тўғрисида маълумотлар берилди.

Бир сўз билан айтганда, бу йилда бўлиб ўтадиган сайлов “Янги Ўзбекистон-Янги Сайлов” шиори остида, ошкоралик принциплари асосида, кўтаринки руҳда, ҳалқаро андозалар асосида бўлиб ўтиши учун барча чора-тадбирлар амалга оширилгани таъкидланди.

Шунингдек йиғилишда ОАВ вакиллари, хусусан, Наманган вилоят телевидениеси, “Наманган ҳақиқати” газетасининг мухбирлари иштирок этдилар.

Мавзуга оид