Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги энг кам ривожланган давлатлар маълум қилинди
Африканинг 30 дан кўпроқ ҳамда Осиё ва Океаниянинг бир нечта давлати дунёнинг энг кам ривожланган давлатлари рўйхатига киритилди. Бу ҳақдаги маълумот БМТнинг савдо ва ривожланиш бўйича конференцияси (ЮНКТАД) ҳисоботида келтирилган.
ЮНКТАД вакили Шанталь Карпентьенинг таъкидлашича, ҳисоботни тузишда учта мезон эътиборга олинади: аҳоли жон бошига даромад (йилига 1230 доллардан кам бўлса), инсон ресурслари ва иқтисодиётнинг заифлиги.
Рўйхатга 47 та давлат киритилган. Унга асосан Африка давлатлари, жумладан, Ангола, Бенин, Буркина-Фасо, Бурунди, МАР, Чад, Конго Демократик Республикаси, Жибути, Эритрея, Эфиопия, Гамбия, Мадагаскар, Мали, Судан, Жанубий Судан, Уганда, Замбия ва бошқа давлатлар кирган. Шунингдек, рўйхатга Океаниянинг Кирибати, Тувалу, Вануату, Соломон ороллари каби орол давлатлари, Осиёнинг Афғонистон, Бангладеш, Камбожа, Лаос, Мьянма, Непал, Яман ва Бутан каби давлатлари кирган.
БМТ ҳисобот асосида ва Барқарор ривожланиш мақсадларига амал қилиб, ушбу давлатлар раҳбариятларига вазиятни яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади. Ҳисобот тузилиши тарихи давомида уни бор-йўғи 5 та давлатгина тарк этишга муваффақ бўлган, булар: Ботсвана, Кабо-Верде, Экваториал Гвинея, Мальдив ороллари ва Самоа.
Мавзуга оид
23:21 / 24.04.2026
Филлар тўдаси америкалик миллионер-овчини топтаб ўлдирди
18:13 / 22.04.2026
2025 йилда қарийб 8 минг ноқонуний мигрант ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди – БМТ
19:36 / 21.04.2026
БМТ бош котиблигига 4 номзод: улар ким ва қандай сайланади?
07:33 / 21.04.2026