Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қарши, Хива ва Урганч шаҳарларининг канализация тармоқларини таъмирлаш учун ЕТТБдан қарз олинадиган бўлди
Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларидаги инфратузилмани яхшилаш учун 246,1 миллион доллар миқдорида маблағ ажратадиган бўлди.
Тегишли шартнома ЕТТБ ва Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўртасида 20 ноябрь куни Тошкентда, Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи оралиқ мажлиси доирасида имзоланди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, мазкур маблағ қуйидагича тақсимланади:
- Навоий ИЭСдан Бесопанда жойлашган 220 кв электр узатиш тармоғини улаш/узиш пунктигача 177 км узунликдаги электр линиясини қуриш учун ─ 96,1 млн АҚШ доллари;
- Қарши шаҳри канализация тармоқларини таъмирлаш ва қурилиш ишларига ─ 60 млн АҚШ доллари;
- Урганч, Хива ва Питнак шаҳарлари канализация тизимларини қайта таъмирлаш ва қурилиш ишларига 90 млн АҚШ доллари.
Қўшимча қилиш жоиз, 21 ноябрь куни korzinka.uz супермаркетлар тармоғи ЕТТБдан 40 млн долларгача тўғридан тўғри хорижий сармоя жалб этилаётгани ҳақида маълум қилди.
Мавзуга оид
09:14 / 20.06.2026
ЕТТБ кўмагида темирйўл ҳаракатини бошқариш тизими янгиланади
17:52 / 18.06.2026
Шавкат Мирзиёев ЕТТБ билан кенг кўламли шерикликнинг устувор йўналишларини белгилади
10:31 / 05.06.2026
ЕТТБ Ўзбекистон иқтисодиёти 2026 йилда 6,5 фоизга ўсишини прогноз қилди
16:40 / 16.05.2026