Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент кўчаларида гиёҳванд моддалар билан савдо қилувчи онлайн дўкон рекламаси аниқланди
Фото: Муҳаммадшариф Маматқулов
Тошкент шаҳридаги бир нечта баннерларда гиёҳванд моддалар сотиладиган онлайн дўконга олиб кирувчи QR-кодлар реклама қилинаётгани маълум бўлди.
Сўнгги бир неча кун ичида бу каби реклама баннерлари Самарқандда, қолаверса Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон шаҳарларида ҳам аниқланган.
Ўзбекистон пойтахтида буни дастлаб журналист Муҳаммадшариф Маматқулов пайқагани айтилмоқда. У чоршанба куни бу ҳақда ички ишлар органларига хабар берган.
Маълум бўлишича, Тошкентдаги баннерларда тасвирланган QR-кодлар .ru доменидаги сайтга йўналтиради. Унда стимуляторлар, эйфоретиклар, психоделик моддалар, каннабиноидлар ва тамаки қоришмалари сотилади.
Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, сўнгги кунларда мамлакатнинг бир нечта шаҳарларида наркотиклар рекламаси қўйилган 8та баннер аниқланиб, олиб ташланган. Ҳодисага алоқадор шахсларни қўлга олиб, жавобгарликка тортиш чоралари кўрилмоқда.
Шунингдек, Қирғизистоннинг Бишкек ва Ўш шаҳарларида ҳам шунга ўхшаш баннерлар олиб ташланган.
Айни пайтга келиб, онлайн дўконнинг танлов ўтказаётган Instagram`даги саҳифаси блокланган.
Мавзуга оид
09:38 / 06.01.2026
“Шакар солиғи”дан кейинги қадам: Британия болаларни ҳимоя қилиш чораларини кучайтирди
16:16 / 05.01.2026
Буюк Британияда носоғлом егуликлар рекламалари тақиқланди
21:03 / 04.12.2025
ChatGPT ичида реклама пайдо бўлди, ҳатто премиум обуначилар ҳам уни кўряпти
20:01 / 19.11.2025