Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Туркияга С-400’ни “йўқ қилишни, қайтариб беришни ёки ундан халос бўлишни” таклиф қилди
АҚШ Туркияни Россиядан харид қилган С-400 зенит-ракета мажмуаларидан халос бўлишга чақирмоқда. Бу ҳақда АҚШ давлат департаментининг юқори лавозимли мансабдор шахси брифингда маълум қилди.
“Туркияда музокаралар столига қайтиш имконияти бор. Улар бунинг учун С-400’ни йўқ қилиши, қайтариб бериши ёки ундан халос бўлиши кераклигини билишади”, деб айтган мансабдор шахс.
Унинг таъкидлашича, Анқарада АҚШнинг Patriot зенит-ракета мажмуаларини сотиб олиш имконияти бор.
“Уларда [Туркия] олдинга бориш танлови борлигини билишади ва танлов шундан иборатки, нафақат икки томонлама, балки НАТО ҳамжамиятида олдинга бориш учун улар С-400’дан халос бўлишлари лозим”, деб қўшимча қилган давлат департаменти вакили.
Унинг айтишича, агар Туркия С-400’дан қутулмаса, унда Анқарага қарши санкциялар қўллашнинг “кўплаб имкониятлари” бор.
Ўтган ҳафта АҚШ президенти Дональд Трамп Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашув якунларига кўра Анқара томонидан С-400 сотиб олиниши билан боғлиқ муаммо ижобий ечим топишига умид билдирган. Трампнинг таъкидлашича, Туркия томонидан С-400 каби замонавий қуролнинг сотиб олиниши АҚШ учун “муаммо” ҳисобланади.
АҚШда Россия С-400 мажмуаларини F-35 қирувчи самолёти ҳақида маълумот олиш учун қўллаши мумкин, деб ҳисоблашмоқда. Шу сабабли, АҚШ Анқара С-400’ларни сотиб олгандан кейин Туркияни F-35’ни яратиш дастуридан чиқариб юборган.
Бироқ Туркия раҳбарияти С-400’лардан воз кечилмаслигини айтиб келмоқда.
Эрдўғаннинг айтишича, С-400 мажмуалари 2020 йил апрелдан тўлиқ жанговар ҳолатга келтирилади.
Мавзуга оид
22:34 / 13.07.2026
Fiat Topolino мини-электромобил АҚШ бозорига чиқди
20:27 / 13.07.2026
Трамп АҚШ Ҳўрмуз бўғозидан кемаларнинг ўтиши учун ҳақ олишини эълон қилди
10:40 / 13.07.2026
Штайнмайер: Европа Россия ва АҚШнинг «шафқатсизлик сиёсати»га ўз модели билан жавоб бериши керак
10:10 / 13.07.2026