Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон мамлакатдаги тартибсизликларга алоқадор давлатларга «қақшатқич жавоб» беришини маълум қилди
Эрон вице-президенти Исҳоқ Жаҳонгирий минтақадаги мамлакатларни Эрондаги тартибсизликларга алоқадорлиги исботланадиган бўлса, уларни «қақшатқич жавоб» кутаётганлиги тўғрисида огоҳлантирди. Бу ҳақда Fars агентлиги хабар берди.
Эрон вице-президенти Исҳоқ Жаҳонгирий минтақадаги мамлакатларни Эрондаги тартибсизликларга алоқадорлиги исботланадиган бўлса, уларни "қақшатқич жавоб" кутаётганлиги тўғрисида огоҳлантирди. Бу ҳақда Fars агентлиги хабар берди.
"Минтақадаги айрим мамлакатлар агарда Эронда тартибсизликлар уюштиришга аралашгани исботланадиган бўлса, улар яхши кунларни кўрмасликларини билиши лозим. Эрон бундай ҳазил ва қилиқларга тоқат қиладиган давлат эмас", - деди Жаҳонгирий.
У агарда бирор давлат Эронга зарар етказиш учун унинг ички ишларига аралашган бўлса, улар "шубҳасиз қақшатқич жавоб олишини" қўшиб қўйди.
Кейинги кунларда Эроннинг қатор шаҳарларида бензин нархи ошишига қарши намойишлар бўлиб ўтди. Айрим жойларда намойишлар тартибсизликларга айланиб кетди.
Мавзуга оид
09:15
Европа етакчилари АҚШ–Эрон келишувини олқишлади
08:45
АҚШ ва Эрон урушни тугатиш ҳамда Ҳўрмузни қайта очиш бўйича дастлабки келишувга эришди
22:29 / 14.06.2026
Трамп Нетаняҳуни ақлсизликда айблади ва Эрон билан келишув 2–3 соат ичида имзоланишини айтди
00:49 / 14.06.2026